11:47 / 03.11.2018
6180

Huawei коллеж талабаларини солиқ соҳасидаги ечимлари билан таништирди

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қошидаги Тошкент солиқ коллежи талабалари сайёр семинар доирасида Ўзбекистондаги Huawei компанияси офисига ташриф буюришди ва компаниянинг мамлакатдаги фаолияти, инновацион ечимлари ва кўргазмалар залига жойланган компания маҳсулотлари билан яқиндан танишишди. Ташриф давомида мобил технологиялар бўйича Huawei ишланмалари ва инновацион ечимлар асосида рақамли иқтисодиётни тарғибот қилиш тамойиллари ёш истеъдод эгаларига намойиш қилинди.

Фото: Huawei

“Ҳозирда ахборот ва алоқа технологияларисиз бирор-бир соҳани тасаввур қила олмаймиз. Давлат органлари ва тузилмалари рақамли иқтисодиёт йўналишларига эътибор қаратаётган бир даврда, бозор конъюнктурасини аниқлаб олиш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини ошириш учун инновацияларни амалга татбиқ қилиш жуда муҳимдир. Солиқ хизмати мамлакат иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири эканлиги бизга маълум. Жорий йилда давлатимиз президенти янги солиқ концепциясини имзолади ва ҳукуматга янги солиқ кодексини ишлаб чиқиш вазифасини юклади. Ушбу кодексда мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш ва аҳолига самарали хизмат кўрсатишнинг барча имкониятлари кўриб чиқилиши назарда тутилган. Мамлакат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган мазкур йўналишдан келиб чиқиб, Тошкент солиқ коллежи таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида информацион технологиялардан фойдаланиш имкониятларини амалда ўрганиб чиқишга, шунингдек, «Smart Tax» («Ақлли солиқ тизими») ва «Е-Tax» («Электрон солиқ платформаси») тизимидаги хориж тажрибасида қўлланиладиган рақамли иқтисодиётда янги ечимлар билан танишишга қарор қилди”, - дейди Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг корпоратив алоқалар бўйича бўлими директори Даврон Азизов.

Фото: Huawei

Бундан ташқари, коллеж раҳбарияти билан суҳбат давомида “Smart Class” каби компания ечимлари тўғрисида сўз юритилди ва ушбу концепцияни турли даражалардаги таълим тизимига жорий қилишда олинган ижобий натижалар айтиб ўтилди. Яқин келажакда Тошкент солиқ коллежи талабалари ҳам янги таълим технологиялари билан жиҳозланган “ақлли синфлар”да таълим олишса, ажаб эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари жуда илғор ва ахборот технологиялари бўйича етарлича маълумотга эга. Шундан келиб чиқиб, коллеж раҳбарияти талабаларни келажакда давлатнинг молия ва фискал тизимида ишлатилиши мумкин бўлган янги ечимлар билан таништиришга қарор қилди. Шунингдек, ҳозирда Осиё ва Европанинг ривожланган давлатларида кенг қўлланиладиган технологиялар ҳам намойиш этилди, бу янги технологиялар асосида солиқ ва молия хизматлари ишини сезиларли даражада яхшилаш, давлат бюджети харажатларини тежаш ва давлат хизматчиларининг иш самарадорлигини ошириш мумкин. Буларнинг барчасини оддий аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторларга максимал даражада қулай шароитлар яратиш учун амалга ошириш лозим. Янги технологиялар - бу давлат инфратузилмасининг тараққиёти учун муҳим омил, аҳоли фаровонлигининг ўсиши туфайли мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ҳамкорлик учун янги потенциал инвесторларни жалб қилиш мумкин”, - дейди Тошкент солиқ коллежи директори Фирдавс Тиллаев.

Фото: Huawei

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистонда “Smart education” тизимини тарғибот қилиш доирасида, шунингдек, ўзининг ижтимоий корпоратив мажбуриятини бажарган ҳолда, Huawei компанияси мунтазам равишда университет ва коллеж талабалари учун “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиб келмоқда ва бу тадбирда қатнашувчилар ахборот технологиялари бўйича дунёқарашини кенгайтириши, турли фаолият йўналишлари, жумладан, таълим, тиббиёт, хўжаликлар, корхоналар ва шаҳарларни бошқариш, солиққа тортиш каби соҳаларда Huawei яратган инновацион ечимлар билан танишишлари мумкин. 

Фото: Huawei

Йил бошидан буён компаниянинг кўргазмалар залида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, “International House” академик лицейи талабалари ва Конфуций номидаги Ўзбек-Хитой институти талабалари қабул қилинди. Бундан ташқари, компания раҳбарияти Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги ИНҲА институти ва Ўзбекистондаги Вестминстер университети филиали талабалари учун сайёр учрашувлар ўтказди. Ушбу учрашувларда талабалар томонидан компания раҳбариятига бевосита берилган саволларга Huawei тажрибаси асосида батафсил жавоблар тақдим этилди.

Huawei компанияси ҳақида қисқача маълумот

Фото: Huawei

Huawei ахборот ва телекоммуникация технологиялари бўйича жаҳон миқёсидаги етакчи компаниядир. Бизнинг мақсадимиз, масъулиятли корпоратив фуқаро, информацион жамиятни инновациялар билан таъминловчи ва саноатга биргаликда кўмаклашувчи сифатида дунёни ўзаро янада яхшироқ боғлаш, бу орқали турмушни бойитиш ва самарадорликни оширишдир. Истеъмолчиларга мўлжалланган инновация ва очиқ ҳамкорлик юритиш ёрдамида Huawei телекоммуникация ва корхона тармоқлари, қурилмалари ва булутли ечимларда истеъмолчиларга рақобатда устунлик тақдим этувчи тўлиқ АКТ ечимлар ишлаб чиқмоқда. Huawei компаниясининг бутун дунё бўйлаб 180 минг нафар ходими алоқа операторлари, корхоналар ва истеъмолчилар учун керакли воситалар яратишга хизмат қилмоқда. Бизнинг инновацион АКТ ечимларимиз, маҳсулот ва хизматларимиз дунё аҳолисининг учдан бир қисмига хизмат қилади ва 170 дан ортиқ давлат ва ҳудудларда ишлатилади. 1987 йилда асос солинган Huawei компанияси ўз ходимлари томонидан тўлиқ эгалик қилинадиган хусусий компания саналади.

Фото: Huawei

Батафсил маълумот учун Huawei компаниясининг www.huawei.com сайтига ташриф буюринг ёки қуйидаги ҳаволаларда бизни кузатиб боринг:

http://www.linkedin.com/company/Huawei

http://www.twitter.com/Huawei

http://www.facebook.com/Huawei

http://www.google.com/+Huawei

http://www.youtube.com/Huawei

Реклама ҳуқуқи асосида

Top