Кирстен Нильсен: АҚШ тайёр турибди
АҚШ Ички ишлар вазирлиги раҳбари Кирстен Нильсеннинг маълум қилишича, 6 ноябрда бўлиб ўтадиган конгрессга сайловлар «замонавий даврдаги энг хавфсиз жараёнга айланади». Бу ҳақда Fox News хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлардаги мавжуд вазият 2016 йилдаги ҳолатдан фарқ қилади. Унинг қайд этишича, мамлакат сайлов жараёнига ҳар қандай аралашувга тайёр турибди.
«Менимча, президент аниқ гапирди: агар бизга ҳужум қилишса, ўзимизни ҳимоя қиламиз», - деди Нильсен.
Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун ҳукумат тасарруфида бўлган барча воситалар ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойнинг тижорат жосуслиги билан кураш бошлагани хабар қилинганди.
CNN телеканалининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Хитой томонидан иқтисодий жосусликка қарши кураш бўйича чоралар кўрмоқда. Шунингдек, амалдорлар Америка компанияларини ҳимоя қилишга уринишмоқда ва тижорат сирларини ўғирлаш билан кураш бўйича янги чоралар ҳақида эълон қилишди.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024