Спорт | 01:03 / 03.11.2018
20452
1 дақиқада ўқилади

Роналдиньонинг паспорти олиб қўйилди

Фото: Ian MacNicol/Getty Images

Бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньо қарзлар туфайли паспортидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Globo Esporte маълум қилди.  

Маълумотларга кўра, собиқ футболчи 2015 йилда тақиқланган жойда омбор ва балиқ тутиш платформасини қуриш билан экологик зиён етказгани учун жаримага тортилган. Бироқ Роналдиньо жаримани тўламаган ва шу сабабли суд унинг паспортини олиб қўйишга қарор қилган. Шунингдек, ушбу ишга футболчининг укаси Роберто де Ассис ҳам аралашган.

38 ёшли Роналдиньо жорий январда футболчилик фаолиятини якунлади. У ўз вақтида “ПСЖ”, “Барселона”, “Милан” каби машҳур клублар сафида тўп сурган. 2005 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, “Олтин тўп” билан тақдирланган. 

Мавзуга оид