Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар, фермерлар, хусусий томорқа ер эгалари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан 5 ноябрдан бошлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича ўқув-семинарлар ташкил қилинади.
Ўқув-семинарлар Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида нуфузли ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда экспорт билан шуғулланувчи халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилади.
Амалий мулоқотда уруғли ва данакли пакана ва ярим пакана мевали дарахтларни парваришлаш агротехник тадбирларни амалга ошириш, мураккаб мелиоратив ҳолат бўлган ҳудудларда янги боғларни барпо қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технология ва усуллари эътироф этилади.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг асосий ва лаёқатли бозорлари ҳақида маълумот берилиб, экспорт жараёнида уларнинг ташқи кўриниши, сифати ва қадоғига бўлган талаблар, мақбул логистикани ташкил қилиш ўргатилади.
Ўқув-семинарда халқаро молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тартиби ва шартлари тўғрисида ҳам маълумотга эга бўласиз.
Қўшимча маълумотлар:
Телефон рақамлари: (71) 241-33-30
(71) 241-26-63
Сайт: www.uzaifsa.uz
Мавзуга оид
09:45 / 11.06.2026
Ўзбекистонда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади
00:11 / 19.01.2021
Ер, сув ва техника учун жарималар, 17 минг тонна кам йўқотиш — «Ўзагроинспекция» йиллик ҳисобот тақдим этди
07:20 / 31.10.2019
Агросаноат агентлиги бош директори «Қишлоқ тараққиёти ва озиқ-овқат хавфсизлиги форуми 2019»да иштирок этди
13:01 / 14.07.2019