Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 800 минг киши минимал ойлик олади – қолгани конвертда берилади
Ўзбекистонда 800 минг киши 1-тоифа бўйича маош олади, бу 456 минг сўм демакдир. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда дастлабки 3 тоифа бўйича бюджет ташкилотларидан ойлик маош олувчиларнинг иш ҳақлари 5-15 фоизга оширилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан мулоқотда шу ҳақда сўз юритди.
“2019 йил 1 январидан бюджет ташкилотларида 1-тоифа бўйича (456 минг сўм) маош олувчиларнинг иш ҳақи 15 фоизга, 2-тоифага кирувчилар (502 минг сўм) иш ҳақи 10 фоиз, 3-тоифа бўйича (552 минг сўм) маош олувчиларнинг ойлик маошлари 5 фоизга оширилади. Бюджет ташкилотларида шу 3та тоифада маош олувчилар сони 370 минг кишини ташкил этади”, - деди вазир ўринбосари.
Бироқ, унинг таассуф билдиришича, Ўзбекистон иқтисодиётида 1-тоифа маош олувчилар сони 800 мингга яқин. Улар орасида фаррошлардан тортиб, йирик ресторанларнинг бош ошпазлари, машҳур дўконларнинг сотувчилари, қўшма корхоналар директорлари ҳам бор. “Қолганини конвертда берадими, қанақа қилиб тўлаши ўзларига аён”, - деди Султонов.
“Тўғри, тан оламиз, иш ҳақи юкламаси жуда юқори бўлган. Солиқлар баланд бўлган. Зўр ошпаз, чет элга борса 3 минг доллар иш ҳақи олади, бу ерда 500 минг сўм ёзилади. Шунинг учун, янги йилдан бизнес иш ҳақларини ошириши керак. Улар иш ҳақи билан жараённи легаллаштиришини кутамиз”, - деди Молия вазири ўринбосари.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
13:42 / 19.07.2025