Жаҳон | 21:00 / 06.11.2018
13194
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда йўлбарсни тракторда янчиб ташлаганлар жазоланиши мумкин 

Фото: Aijaz Rahi / AP

Ҳиндистонлик деҳқонлар ҳамқишлоқларига ҳужум қилган йўлбарсни топиб, уни аёвсиз ўлдиришди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.

Уттар-Прадеш штатидаги Чалтуа қишлоғида яшовчи 50 ёшли эркак йўлбарслар қўриқхонасига ичкарилаб кетганда унга йўлбарс ҳужум қилган. Эркак қочишга муваффақ бўлган, бироқ кейинроқ олинган жароҳатлардан шифохонада жон берган. 

Эртаси куни бундан дарғазаб бўлган бир неча киши қўриқхона қўриқчиларини дўппослаб, улардан тракторни олиб қўйиб, унда йўлбарсни қидиришга тушган. Улар йўлбарсни топишгач қуршаб олиб, тракторда босиб ташлашган, сўнгра жон бергунча калтаклашган.

Ўрмонлар бошқармасида таъкидланишича, йўлбарс қўриқхонани ҳеч қачон тарк этмаган ва инсонга унинг ҳудудига киргандагина ҳужум қилган. Шу сабабли мутасадди идоралар йўлбарсни ўлдирганларни жавобгарликка тортмоқчи.

Шу муносабат билан йўлбарсни ўлдиришда гумон қилинаётган 6 киши устидан полицияга шикоят қилинган. Шунингдек, тўқнашувнинг олдини олмаган қўриқхонанинг 6 ходими ҳам жазоланиши мумкин.

Чалтуа қишлоғи қўриқхона ҳудудида жойлашган бўлиб, раҳбарият қишлоқни бошқа жойга бир неча бор кўчирмоқчи бўлган, аммо қишлоқ аҳолиси барча таклифларни рад этиб келади. 

3 ноябрда Ҳиндистоннинг Махараштра штатида 14 кишини ўлдирган йўлбарс отиб ташлангани маълум қилинганди. Уни бир неча ой энг яхши мерганлар ва 200 рейнжер қидирган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти