Ўзбекистон | 12:40 / 06.11.2018
31780
1 дақиқада ўқилади

«Ипотека-банк» раиси лавозимдан кетди. У уюшма раҳбарлигига ўтказилди

«Ипотека-банк» раиси Омон Муҳаммадяминович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этган.

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, у энди «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига раис этиб тайинланган.

Банк раиси вазифасини эса вақтинчаликка Мусаевнинг биринчи ўринбосари бажариб турибди.

Омон Мусаев «Ипотека-банк» раиси лавозимида 2013 йил мартидан буён ишлаб келаётганди

У 1972 йилда туғилган, Москва давлат амалий биотехнология академиясини, шунингдек, Тошкент Молия институтини тамомлаган. Турли йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»даги турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил май ойидаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори билан ташкил этилганди. Уюшмага шу кунгача Авазхон Шокирович Эргашев раислик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид