Макрон Путин ва Трамп учрашувини барбод қилди
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг тўлиқ форматдаги учрашуви французлар етакчиси Эммануэль Макрон туфайли барбод бўлди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, Макрон Париждаги саммит атрофида бошланган ажиотаж Биринчи жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган маросимларни соя остида қолдиришини истамаган.
Аниқлик киритилишича, Макрон Москва ва Вашингтондан сиёсатчиларнинг ўзаро учрашувини Парижда ўтказмасликни ва Елисей саройидагиларнинг маросимларга кўрган тайёргарликларини чиппакка чиқармасликни сўраган.
23 октябрь куни Путин Трампга 11 ноябрь куни Парижда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган маросим вақтида учрашишни таклиф қилганди.
5 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Парижда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан алоҳида учрашув ўтказишига ишончи комил эмаслигини айтди.
«Биз Парижда учрашишимизга кафолат йўқ, катта эҳтимол билан учрашув бўлмайди. Биз G20 саммити доирасида (Аргентинада) учрашишимиз мумкин. Кейин ҳам бизда кўп учрашувлар бўлиб ўтишига аминман»,— деган жаноб Трамп.