Light | 19:20 / 07.11.2018
7865
2 дақиқада ўқилади

Collins луғати йил сўзини танлади

Фото: Depositphotos / Andrejad

Collins Dictionary луғати ноширлари талқинига кўра, 2018 йилнинг бош сўзи “single-use” – “бир марталик” ибораси бўлди. 

“Чекланмаган миқдорда қўлланиши атроф-муҳитга ва озуқа занжирига зарар етказиши айтиладиган буюмларга таъриф берувчи single-use атамаси Collins’нинг 2018 йил сўзи деб аталди. Single-use бир марталик қўлланиш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўпинча пластикка тегишлидир. Океаннинг энг чекка ҳудудларида сузиб юрувчи пластик буюмлар – сомончалар, бутилкалар ва пакетлар суратлари уларни қўллашни қисқартириш бўйича компанияларнинг ҳафсаласини пир қилди”, деб айтилган хабарда. 

Collins Dictionary’нинг таъкидлашича, 2013 йилдан бери ушбу ибора жамиятнинг юқоридаги муаммодан хабардорлиги ошиб борган сари 4 марта кўпроқ ишлатила бошланган.

Йил сўзига даъвогар сўзлар орасида, шунингдек, backstop (Британия ва Европа Иттифоқининг Brexit бўйича келишуви бўлмаганда Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара мақоми бўйича юридик келишувларни назарда тутиш учун ишлатиладиган атама), gammon (Brexit тарафдорлари, юзи қизил ва кескин қарашларга эга ўрта ёшли эркакларни таърифлашда қўлланувчи сўз), MeToo (жинсий шилқимликларга қарши ҳаракатни англатувчи атама) ҳам бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид