Жаҳон | 22:20 / 08.11.2018
3997
1 дақиқада ўқилади

Хитойда одамларни қадам ташлашидан танувчи тизим жорий қилинди

Фото: FreeImages.com Content License

Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарларида одамларни қадам ташлашидан танувчи тизим жорий қилинди. Бу тизимнинг аниқлиги 94 фоизгачани ташкил қилмоқда.

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, алгоритм видеоёзувларни таҳлил қилишга асосланган бўлиб, 50 метргача узоқликдаги инсонни таний олади. Тизимни ишлаб чиққанларнинг айтишича, тизимни юришни ўзгартириб алдашнинг деярли иложи йўқ, чунки инсон ҳаракатларининг барча хусусиятлари ҳисобга олинади.

Аввал мутахассислар қадам ташлаш, инсон юзидан фарқли ўлароқ, одамларни танишда қўллаш учун етарлича ўзига хослигига шубҳа билан қарашган.

Ҳозирда Хитойда 170 млн камерадан иборат тизим ишлайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу тизим орқали фуқаролар ортидан “оммавий кузатув” олиб борилиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид