Норов: Ўзбекистон Жанубий Корея бизнеси учун «манфаат маркази»га айланиш ниятида
Ўзбекистон Жанубий Корея бизнеси республикада тобора кўпроқ соҳада фаол бўлишидан манфаатдордир. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлаар институти директори Владимир Норов Сеулда ташкил этилган «Корея-Осиё 2018» халқаро анжуманида шундай фикрлар билдирган.
«Ўзбекистон жуғрофий устунликка эгалиги сабабли Жанубий Корея бизнесининг Афғонистон ва собиқ иттифоқ, Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиёнинг бошқа бозорларига чиқишда ўзига хос марказ бўлишга тайёр ва бундан манфаатдор», – деган Норов.
У Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган минтақавий сиёсат Марказий Осиёнинг барча ҳудудида Жанубий Кореянинг иштирокини кенгайтиришга қулай муҳит барпо этади.
СМТИ директорининг маълум қилишича, Ж.Корея Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорларидан биридир. Икки давлат ўртасиддаги йиллик товар айланмаси 1 млрд АҚШ долларидан ошади, жалб қилинган сармоялар ҳажми 7 млрд доллардир. Ж.Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан жами товар айланмасида Ўзбекистон улуши қарийб 50 фоизни ташкил этади.
«Бугунги кунда Ўзбекистон ва Ж.Корея ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида қатор стратегик муҳим лойиҳалар муваффақиятли якунланди ва давом эттирилмоқда. Бу автомобилсозлик, транспорт инфраструктураси, нефт-газ соҳаси, ахборот-коммуникация технологиялари, тоғ-кон саноати ва бошқалардир», – дея қўшимча қилган Владимир Норов.
Мавзуга оид
17:43
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024