Паспорти олиб қўйилган фуқаро ИИБ ходимларига қарши суд ишида ютиб чиқди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани маъмурий суди туман ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ мансабдор шахсларининг Т.Р.га нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топди. Д.Эргашев раислигида бўлиб ўтган суд мажлиси даъвогарнинг шу ҳақдаги аризасини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Аниқланишича, Қозоғистон фуқароси бўлган Т.Р. 1992 йилда Ўзбекистонга доимий яшаш учун келган ва доимий рўйхатга олинган. 1997 йилга келиб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига эга бўлган. 2011 йилда у Юнусобод тумани ИИБ ХЧК ва ФРБга чақирилган ва унинг фуқаролик паспорти олиб қўйилган. Сабаб сифатида гўёки паспортнинг ноқонуний берилгани, яъни 1992 йилда – «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган ва кучга кирган вақтда – Т.Р. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатда бўлмаган, деган важ келтирилган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, ушбу фуқаро 1992 йилда доимий рўйхатга олинган ва унинг паспорт олиш бўйича ҳаракатлари қонуний бажарилган.
«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, суд Юнусобод туман ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ноқонуний, иш ҳужжатларини эса ҳақиқий эмас, деб ҳисоблаган.
Суд ажримига биноан, Юнусобод тумани ИИБга Т.Р.нинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тегишли тартибда расмийлаштириб бериш мажбурияти юклатилган.
Мавзуга оид
16:19
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024