Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ жорий йилда 192 миллиард долларлик қурол сотди
АҚШ 2018 йилда қурол савдоси ҳажмини 13 фоизга оширди, бундан олинган тушум эса 192 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2018 молия йилида АҚШнинг хорижий давлатларга қурол сотиши ҳажми 33 фоизга ўсиб, 55,66 млрд долларни ташкил қилган. Хусусий шартномалар қиймати эса 136,6 млрд долларга етган.
Оқ уй маъмурияти вакилининг айтишича, савдо ҳажми АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Buy American” (“Америкада ишлаб чиқарилганни сотиб ол”) дастури эвазига ўсган. Бу дастур хорижга қурол сотишга қўйилган бир қатор чекловларни бекор қилган.
АҚШ дунёда энг йирик қурол экспортчиси бўлиб қолмоқда. Етакчи бешталикка Россия, Хитой, Франция ва Германия киради.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026