Жаҳон | 01:04 / 09.11.2018
24584
2 дақиқада ўқилади

Қуёш энергиясидан суюқ ёнилғи олинди

Фото: Ксении Булетовой

Швеция ва АҚШ олимлари қуёш энергиясини тўпловчи суюқликни яратишди. Таъкидланишича, янги технология қуёш батареялари бозорида инқилоб ясаши мумкин.

Янги ёнилғи негизида ётувчи молекулани яратиш жараёни бир неча йилдан бери давом этади, бироқ олимлар охирги вақтда углерод, водород ва азотдан ўзига хос молекулани яратишда анча тараққий қилдилар.

“Қуёш нури атомлар ўртасидаги боғланишларни ўзгартиришга мажбур қилади, натижада молекула қуёш энергиясини 20 йил давомида сақлай оладиган изомерга айланади”, деб айтишган Массачусетс технология институти ходимлари.

Янги технологияга асосланадиган, қуёш энергиясини олиш ва сақлаш учун мўлжалланган янги тизимлар қуёш энергиясини махсус суюқликда тўплайди, сўнгра зарурат бўлганда энергияни иссиқлик кўринишида бера олади.

Шаффоф трубкалардаги суюқлик қуёш нури ёрдамида қизийди ва унинг таркибидаги норборнадиен молекулалари иссиқлик сақловчи изомер – квадрицикланга айланади.

“Олинган суюқлик хона ҳароратида сақланади. Агар ундан энергия олинмоқчи бўлса, суюқлик катализаторга жойлаштирилади ва молекулалар иссиқлик ажратганча дастлабки шаклига қайтади”, деб тушунтирганлар олимлар.

Мавзуга оид