Жаҳон | 14:00 / 09.11.2018
6598
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ОПЕК тарқалиб кетишининг оқибатлари қандай бўлишини ўрганмоқда

Саудия Арабистони ҳукумати томонидан молиялаштириладиган KAPSaRC (King Abdullah Petroleum Studies and Research Center) нефть тадқиқотлари таҳлилий маркази ОПЕК ташкилоти тарқатиб юборилишининг эҳтимолий оқибатларини ўрганмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Тадқиқот ОПЕКнинг нефть бозорини барқарорлаштиришдаги ролини ўрганишга асосланган. Экспертларнинг хулосасига кўра, бу ташкилотнинг йўқ бўлиши «анча ўзгарувчан нарх муҳитини юзага келтиради ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади», деган марказ президенти Адам Сьемински.  

Ар-Риёд ушбу ташкилотнинг таъсир доираси пасайишидан хавфсирамоқда ва янги механизмларни қидирмоқда. 

«Қиролликдагилар нефтга бўлган талаб абадий эмаслигини билишади, шу боис ОПЕКдан кейин нима бўлиши ҳақида ўйлаш лозим», — деган нашр манбаси.  

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ОПЕКни "монополия" деб атаган ва нефть нархини "ҳозироқ" туширишга чақирганди.

Мавзуга оид