Жаҳон | 10:09 / 10.11.2018
4315
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: REUTERS

Дональд Трамп ўрмон ёнғинлари авж олганлиги сабабли Калифорния штатида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.  

АҚШ президенти маҳаллий ҳукуматга федерал ёрдам кўрсатиш тўғрисида фармойиш берди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ёнғинлар оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Калифорнияда ўрмон ёнғинлари пайшанба куни бошланди. Ҳозирда ёнғин майдони 36 минг гектарга етди, олов етти мингта иншоотнинг кулини кўкка совурди. 250 мингга яқин киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

San Francisco Chronicle газетасининг ёзишича, мазкур ёнғин Калифорния тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин бўлди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид