23:40 / 11.11.2018
8725

«Манчестер Сити» «МЮ»га учта гол урди

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 12-турида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи голни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва ўз номига ёздириб қўйди, у 12-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим бошида «шаҳарликлар» Серхио Агуэронинг аниқ зарбаси эвазига устунликни оширишди. 58-дақиқада «қизил иблислар» пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва Антони Марсиял зарба беришда адашмади. Ўйин охирида «Сити» хавбеки Илкай Гундўған якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Эндиликда «Манчестер Сити» очколари сонини 32тага етказган ҳолда «Ливерпуль»ни (30) қувиб ўтган ва Англия чемпионати турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда, «Манчестер Юнайтед» 20 очко билан 8-ўринга тушиб қолган.

Англия чемпионати
12-тур
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 3:1
 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 12 Сильва, 2:0 – 48 Агуэро, 2:1 – 58, пенальти Марсиял, 3:1 – 86 Гундўған.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Сильва (Фоден, 90), Фернандиньо, Маҳрез (Сане, 62), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Гундўған, 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Феллайни, Матич, Лингард (Лукаку, 57), Эррера (Мата, 73), Марсиял, Рэшфорд (Санчес, 73).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (33), Шоу (42).

Top