14:20 / 11.11.2018
14130

Туркияликлар Мустафо Камол Отатуркни хотирлашди — фотолар

Туркияликлар Анқарадаги «Анитбақир» мақбарасида Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк хотирасини ёдга олишди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Фото: aa.com.tr

Отатурк вафот этган кунга 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган расмий тадбирдан сўнг мақбара ярим тунгача ташрифчилар учун очиб қўйилди.

Фото: aa.com.tr

Ҳаво совуқлигига қарамасдан кўплаб туркияликлар Туркия байроғи ва Отатурк портретлари ҳамда гуллар билан билан Туркия Республикаси асосчисининг хотирасини ёдга олиш учун келишди.

Фото: aa.com.tr

Одамлар Отатурк мақбараси ва Мустақиллик учун кураш музейи олдида улкан навбат ҳосил қилишди.

Фото: aa.com.tr

«Анитбақир» мақбараси ташрифчиларига Мустафо Камол Отатуркнинг ёзиб олинган овозлари қўйиб берилди.

Мустафо Камол Отатурк
Фото: Анадўли

1938 йилнинг 10 ноябрида Туркия Республикаси асосчиси вафот этганди. Ўшандан буён ҳар йили 10 ноябрь куни соат 09:05да (у вафоти этган дақиқа) бир дақиқалик сукут эълон қилинади.

Миллий инқилобчилар ҳаракатига бошчилик қилиб, Туркия мустақиллиги учун уруш олиб борган Отатурк янги давлат тузган ҳамда бир қатор сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотлар ўтказганди.

Top