Жаҳон | 07:41 / 12.11.2018
8641
1 дақиқада ўқилади

Жанубий ва Шимолий Корея чегарадаги постларни олиб ташлашни бошлади

Фото: DPA

Жанубий ва Шимолий Корея чегарадаги 22 та постни олиб ташлашни бошлади. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Сеул ва Пхеньян икки Кореяни ажратувчи қуролсизлаштирилган ҳудуддаги 22 та қўриқлаш постидан қўшинлар ва ўқотар қуролни олиб чиқишни якунлади”, — деб айтилган хабарда.

Маълум қилинишича, икки давлат биттадан постни қолдиришга келишиб олган. Шимолий Корея мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 2013 йил июнда ташриф буюрган кузатув пунктини сақлаб қолиши эҳтимол қилинмоқда.

Сеул ва Пхеньян декабрда постлар олиб ташланганини текширишни бошлайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид