07:30 / 13.11.2018
10351
Реклама

Crystal Савдо марказининг тикланиши

Ёнғинга дуч келган Crystal Савдо маркази (СМ) ҳақида тафсилотлар маълум бўлди. Жорий йилнинг июль ойида Юнусобод туманидаги Crystal савдо маркази биносида ёнғин юз берган эди. Гарчи ёнғин бартараф этилган бўлса-да, СМ мулкига жиддий зарар етган эди. Олов 3-4-қаватлар шифтига (1480 м2), томга ва томдаги кондиционерларга, шунингдек, СМ биносининг ташқи қисмига ҳам шикаст етказган эди.

Савдо маркази Тошкентнинг Юнусобод туманида (15-даҳа) жойлашган бўлса-да, аланга шаҳарнинг турли нуқталаридан кўринди. Нохуш ҳодиса 2018 йил 12 июлда содир бўлган, 13 июлда эса, суғурта ҳодисаси юзага келгани ҳақида маълум қилинди. Crystal савдо маркази Euroasia Insurance компаниясида суғурта қилингани ҳақида таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Cуғурта компанияси томонидан ёнғин оқибатида юзага келган зиён қоплаб берилди. Мана шу туфайли, савдо маркази аввалги тартибда ўз фаолиятини қайта йўлга қўйишга муваффақ бўлди.

Crystal савдо маркази директори Улуғбек Усмонбеков: “Мен суғурта компаниясининг кўрилган зиённи қоплаб беришига ишонмаган ва бизнесим поёнига етди, деб ўйлаган эдим. Мол-мулкимни мана шу компанияда суғурта қилдирган эдим. Қисқа вақтлар ичида менга ёнғиндан кўрилган зиён тўлиқ қоплаб берилди  ва эндиликда мен Euroasia Insurance суғурта компанияси билан биргаликда ўз бизнесимни янада ривожлантиришни режалаштиришим мумкин”, – дейди.

Euroasia Insurance суғурта компанияси суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва суғурта товонларини тўлаш тезкорлиги бўйича суғурта бозорида бошқа компаниялардан ажралиб туради. 2017 йил статистик маълумотларига кўра, келиб тушган аризаларнинг 95 фоизи ижобий ечим топган. 2018 йил маълумотларига кўра, суғурта ҳодисалари бўйича мурожаатларнинг 96 фоизи ҳам ижобий ҳал этилган.

Ўзбекистонда суғурта тўғрисидаги ахборотларни www.eai.uz сайтидан ва компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top