11:07 / 13.11.2018
23682

Хайрия: Жигар циррози ёш умрни хазон қилмасин, бефарқ бўлмайлик, азизлар!

Ўткинчи дунёсига келган ҳар бир бандага унинг сабри етгунчалик синов келади. Кимнингдир мол-мулкига мусибат етса, яна кимнингдир тан сиҳатлигига путур етади. Шундайлардан бири оғир дардга чалинган ҳамюртимиз Феруз Аҳроровдир. 2-гуруҳ ногирони бўлган Феруз 1991 йил 8 июнда Навоий вилояти Кармана туманида таваллуд топган. Бугунги кунда Навоий шаҳри, Тинчлик 1-а уйда истиқомат қилади. 

4 ёшли ўғилчанинг отаси бўлган Ферузда тахминан 6 йиллар аввал гепатит В аниқланган ва бу жигар циррозига олиб келган. Кейинчалик, унда гепатит Д вируси ҳам борлиги маълум бўлган. Ферузга вирус этиологияли жигар циррози, HbsAg ва HBV ижобий, Чайлд-пью бўйича декомпенсация босқичи ташхиси қўйилган. 

Бунинг натижасида портал гипертензия, спленомегалия, Асцит, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби асоратлардан азият чекмоқда. Охирги маротаба қизилўнгачида қон кетиши оқибатида жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирган. Рафиқаси Кармана туманидаги мактабгача таълим масканида ишлаши баробарида олий таълимни шартнома асосида давом эттирмоқда. Таъкидлаш ўринлики, Ферузнинг аҳволи кундан-кун оғирлашмоқда. Даволаниш учун эса, катта маблағ зарур

Ҳаётда катта орзуларини рўёбга чиқаришни хоҳлаётган, фарзандининг камолини кўришни истаётган ҳамюртимиз  хайр-саховатли юртдошларидан ёрдам қўлини чўзиб,  эҳсон қилишларини сўрамоқда. KUN.UZ таҳририяти ҳам саховатпеша ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, моддий тангликда қолган яна бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилиш борасида ҳисса қўшишга ундайди. Шубҳасиз, ҳар бир қилинган заррачалик яхшиликнинг ажри-мукофоти бор. Эҳсон қила олмайдиган узрлиларимиз эса, Ферузнинг ҳақига дуои-хайрлар қилиб қўйишса, зора уларнинг дуолари шарофатида Аллоҳ шифои комил берса! 

Аҳроров Феруз +998973672725  PAYME, CLICK, AGROBANK Навоий вилояти ҳудудий филиали

Пластик карточка рақами: 8600 0423 4132 2237

МФО: 00197    

ИНН: 200007371

Нақд пул топширганда: 23116000400000197001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000200000197001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000197001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top