08:59 / 13.11.2018
3317

Мэй ЖСТни ислоҳ қилиш зарурлигини билдирди

Фото: AP Photo / Simon Dawson/Pool

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) ислоҳ қилиш жараёнини бошлаш керак. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ЖСТ замонавий дунёнинг талабларига мос келмайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ташкилот интернет-савдо ва хизматларнинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиши керак.

Мэйнинг таъкидлашича, Жаҳон савдо ташкилотининг қайси тамойилларини такомиллаштириш зарурлигини диққат билан таҳлил қилиб чиқиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича музокаралар тугаб қолгани ҳақида хабар берганди.

Top