Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг «Ўзбеккўмир» бўйича қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти самарадорлигини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Молия, Иқтисодиёт вазирликларининг, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг қуйидаги:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини ишончли бошқарувга бериш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида “ПрогрессГорТех” МЧЖ шўъба хўжалик жамияти ташкил этиш учун “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерация) шўъба хўжалик жамиятини жалб этиш;
ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
“Ўзбеккўмир” АЖнинг бошқарув органларига 2019 йилнинг 1 мартигача ишончли бошқарувчининг “Ўзбеккўмир” АЖнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тақдим этадиган бизнес-режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилади.
Белгиланишича:
ишончли бошқарувчи “Ўзбеккўмир” АЖнинг бошқариш учун хорижий мутахассис жалб этиш ҳуқуқига эга;
ишончли бошқарувчининг мукофот пули миқдори аниқ белгилаб қўйилади, у “Ўзбеккўмир” АЖ маблағлари ҳисобидан тўланади, тасдиқланган бизнес-режани бажариш учун ишончли бошқарувчининг ўзлик маблағлари ёки хорижий кредиторларнинг маблағлари жалб этилса, ушбу маблағлар асосланган ҳисоб-китоб ва мустақил аудитор хулосасига асосан “Ўзбеккўмир” АЖ соф фойдаси ҳисобидан қопланади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга икки ойлик муддатда ишончли бошқарувчи билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш бўйича музокара ўтказади ва шартнома тузилишини таъминлайди. “Ўзбеккўмир” АЖ бизнес режаси кўрсаткичлари берилса шартнома муддатини узайтирилиши мумкин.
Шартномада:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва ишончли бошқарувчи ваколатлари ва жавобгарлигини чеклаш;
ишончли бошқарувчи таклифига кўра ташкилий тузилма ва ижро органи таркибини ўзгартириш;
“Ўзбеккўмир” АЖнинг техник ва ишлаб чиқариш сиёсатини шакллантириш, очиқ кон ишларини амалга оширишнинг истиқболдаги ривожланиш режасини аниқлаш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш, инвестициявий ривожланиш стратегияси ва сотиб олиш жараёнига ишончли бошқарувчи таклиф киритиш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2019 йилнинг 1 февралига қадар ишончли бошқарувчининг тавсиялари бўйича 2013-2016 йилларда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидан олинган кредит ва фоизларни қайтариш муддатини оптималлаштириш бўйича таклиф киритади.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда ишончли бошқарувчига инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси лицензиясини беради.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
20:49 / 18.11.2025
Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш яна 15 фоизга ошади
18:01 / 06.09.2025