Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтон Эронга қарши санкциялар янада қатъийлаштирилишини маълум қилди
АҚШ Теҳронга қарши санкцияларни янада қатъийлаштирмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Эроннинг нефть савдоси ва банк иши бўйича тақиқловларни чеклаб ўтишга уринишларига изоҳ бериш вақтида маълум қилди.
“Биз бошидан Эрон нефти экспортини йўққа чиқариш ва уларга жуда кучли босим ўтказишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Британияликлар айтадигандек, “Чийиллаб юбормагунларигача, уларни эзғиланг”, - деб айтган Болтон.
АҚШ бир нечта давлатга Эрон нефтини сотиб олишга вақтинчалик рухсат берди. Бу давлатлар қаторидан Хитой, Тайвань, Ҳиндистон, Греция, Италия, Япония, Туркия ва Жанубий Корея ўрин олган.
Мавзуга оид
08:52
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
18:51 / 15.07.2026