Ўзбекистон | 15:27 / 14.11.2018
4888
1 дақиқада ўқилади

Халқ банки пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Фото: Халқ банки

Қурилиш корхоналари ва ташкилотлари диққатига! Халқ банки бош офиси биноси қурилиши бўйича пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этишга оид асосий маълумотлар қуйида келтирилган:

1. Лойиҳа қиймати ҚҚСсиз – 40 473 587 308 сўм, ҚҚС билан – 48 568 304 770 сўм.

2. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 18 ой.

3. Танлов комиссияси манзили ва телефони: Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46-уй, 78-120-17-49.

4. Танлов савдолари ўтказилиши шартлари бўйича қўшимча маълумотларни душанба-жума иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.

5. Тижорат таклифлари (конвертга жойланган ва корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йил 24 ноябр соат 12:00 га қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни Халқ банки сайтидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид