Жаҳон | 16:31 / 14.11.2018
14667
1 дақиқада ўқилади

Хитой Макроннинг армия тўғрисидаги ғоясига изоҳ берди

Фото: AP Photo / Ng Han Guan, File

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин Франция президенти Эммануэль Макроннинг Хитой, Россия ва АҚШдан ҳимоя мақсадида умумевропа қуролли кучларини ташкил этиш зарурлиги ҳақидаги таклифига изоҳ берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

«Хитойга келадиган бўлсак, у ҳолда биздан Европага ҳеч қачон ҳарбий хавф келиб чиқмаган», - деди у.

Дипломатнинг қайд этишича, Европа давлатларининг ягона қуролли кучларини ташкил этиш масаласида ўз танлов ҳуқуқи мавжуд.

Аввалроқ, Германия канцлери Ангела Меркель Европа хавфсизлик кенгашини ташкил этиш таклифини билдирганди.

Мавзуга оид