Жаҳон | 14:16 / 14.11.2018
15163
1 дақиқада ўқилади

Стэн Ли ўлимидан олдин янги суперқаҳрамон ўйлаб топган

Фото: AP Photo/Reed Saxon

Marvel Comics асосчиларидан бири Стэн Ли ўлимидан олдин янги суперқаҳрамонни ўйлаб топган, деб хабар бермоқда TMZ. Бу ҳақда унинг қизи Жей Си айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, улар отаси билан янги суперқаҳрамонни яратиш устида ишлашган. У Кир-одам (Dirt Man) номини олган.

Жей Си Кир-одам қандай қобилиятларга эга бўлиши ва унинг умумий сюжетдаги ўрнини ошкор қилмади.

Шу билан бирга, унинг ваъда беришича, қаҳрамонни ривожлантиришда давом этади ва у ҳатто экранларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўргимчак-одам, Халк ва Икс одамлар тўғрисида комикслар яратган америкалик ёзувчи Стэн Ли 13 ноябрь куни 96 ёшида вафот этди.

Мавзуга оид