Ўзбекистон | 10:09 / 14.11.2018
21083
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Украинадан дорилар импортини тўхтатди - ОАВ

Фото: РИА Новости, Денис Абрамов

Ўзбекистон Украина дориларининг импортини блоклаб қўйди, деб хабар бермоқда «Аптека» Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилар ташкилотлари бирлашмасига (ТМСИТБ) асосланиб.

Бирлашмадан хабар қилишларича, сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада турибди, бироқ Ўзбекистон божхона хизмати нима учун у божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаётгани ҳақида тушунтириш бераётгани йўқ.

Шу муносабат билан ТМСИТБ ушбу вазиятга аралашиши ва масалага ечим топиш мақсадида амалий йиғилиш ўтказиши учун мамлакат бош вазири биринчи ўринбосари - Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивга мурожаат қилди.

Бирлашмадан тахмин қилишларича, божхона расмийлаштируви жараёни тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украинада Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан суриштирув бошланганига жавобидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан текширув бошлагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид