Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония киберхавфсизлик вазири компьютердан фойдаланмаслигини айтди
Фото: AFP 2018 / Toshifumi Kitamura
Япония киберхавфсизлик вазири Ёситака Сакураданинг парламент қуйи палатасидаги дебатлар вақтида айтишича, компьютердан фойдаланмайди. Бу ҳақда The Japan Times хабар бермоқда.
Сакурада сўзларига кўра, унда компьютерда ишлаш учун эҳтиёж йўқ, бироқ бу унга вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайди.
«Мен 25 ёшимдан бери ўз ходимларим ва котибларимга кўрсатмалар бериб келаман, шунинг учун ўзим компьютердан фойдаланмайман», - дея маълум қилди у. Амалдорнинг қўшимча қилишича, киберхавфсизлик билан ҳукумат органлари ўзаро мувофиқлашган ҳолда шуғулланаётгани сабабли ишда қандайдир муаммолар юзага келиши керак эмас.
Шунингдек, у атом электр станциялари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар тўғрисидаги саволга жавоб қайтаришга қийналган: «Мен аниқ тафсилотларни билмайман».
Сакураданинг сўзлари мустақил қонун чиқарувчилар томонидан танқид қилинди.
Хусусан, Масато Имаи шундай деди: «Компьютерга тегинмайдиган одамнинг киберхавфсизлик сиёсатига масъул экани умуман тушунарсиз».
Бундан аввал Сакурада Олимпия ишлари бўйича вазир бўлган.
Мавзуга оид
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026