14:20 / 15.11.2018
16569

Қозоғистондан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори маълум бўлди

Фото: Zakon.kz

2018 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида Қозоғистондан хорижга пул жўнатмалари миқдори 437,6 млрд тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,1%га кўп, деб хабар қилмоқда Ranking.kz

Энг кўп пул Россия Федерациясига юборилган: 168,5 миллиард тенге, йил давомида ўсиш 27,2 фоиз. Россия Федерациясининг улуши 38,5% ни ташкил этди.

Кейинги ўриндан Ўзбекистон жой олди: 84,6 млрд тенге (225,1 млн доллар), ўсиш - 29,4%. Улуш бир йил ичида 18,9% дан 19,3% гача ўсди.

Туркия учинчи ўринни эгаллади: 48,8 миллиард тенге, йиллик ўсиш - 90 фоиз. Ушбу давлатнинг умумий миқдордаги улуши 7,4%дан 11,2% гача ошди.

Пул ўтказмалари тизимида «Золотая корона» етакчилик қилмоқда: 281,5 миллиард тенге, йиллик 66,1 фоизлик ўсиш. Тизим улуши 48,8% дан 64,3% гача ошди.

Western Union иккинчи ўринни эгаллади: 63,2 млрд тенге, ўсиш йил давомида - 9,1%. Тизимнинг улуши 16,7% дан 14,4% гача камайди.

«Юнистрим» учинчи ўриндан жой олди: 36,1 млрд тенге, бу аввалги йилга нисбатан 1,6% га кам. Тизим улуши 10,6% дан 8,2% гача пасайди.

Top