15:03 / 15.11.2018
40640

Кремль Путин билан Сингапурда рўй берган ҳолатга изоҳ берди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Сингапур хавфсизлик хизматлари Владимир Путиндан металлқидиргич рамкасидан ўтишни сўрагани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда 15 ноябрь, пайшанба куни «Говорит Москва» радиостанцияси ўз Telegram-каналида хабар берди.

«У худди ҳамма каби турникет орқали ўтди», - деди Кремль вакили.

Аввалроқ, Кремлга яқин журналист Дмитрий Смирнов пайшанба куни Путин Россия - АСЕАН саммити вақтида металлқидиргич рамкасидан ўтмагани, «Коммерсантъ» газетаси махсус мухбири Андрей Колесниковнинг бу борадаги хабари асоссиз эканини хабар берди.

Андрей Колесников Сингапурда Россия - АСЕАН саммити олдидан Россия президенти Владимир Путинни ўрнатилган тартиб-қоидага зид равишда металлқидиргич рамкасидан ўтишга мажбур қилишгани ҳақида хабар тарқатганди.

Мухбирнинг айтишича, саммит ўтган Suntec савдо-кўргазма марказида Путин ҳар доимгидек металлқидиргич рамкаси ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлганда, унга рамка орқали ўтиши кераклигини кўрсатишган. Колесниковнинг таъкидлашича, бу «ҳеч кузатилмаган ноодатий ҳодиса» бўлган: президентларга одатда «доимо мавжуд ва бирор устунчалар билан чегаралаб қўйиладиган» қўшимча ўтиш жойи очилади.    

Путин Сингапурга 13 ноябрда 3 кунлик ташриф билан келди. 

Top