Жаҳон | 14:48 / 16.11.2018
7158
1 дақиқада ўқилади

Франция Brexit’нинг «оғир сценарийси»га тайёрланмоқда

Фото: Тoby Melville/Reuters

Франция транспорт вазири Элизабет Борннинг хабар беришича, мамлакат раҳбарияти ўз божхона, шунингдек, санитар хизматларини Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича «қаттиқ сценарий» шароитида ишлашга тайёрламоқда. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда хабар берди.

«Биз тайёрланмоқдамиз. Бугунги кунда англиялик ва европалик музокарачилар қандайдир келишувни топишди, бироқ биз кўрмоқдамизки: у маъқулланиши ва Буюк Британияда бу келишувни қабул қилиш зарур бўладиган кўпчилик юзага келишига оид ҳеч қандай ишонч йўқ», - деди Борн.

Унинг қайд этишича, Франция Ла-Манш қирғоқларида Буюк Британия билан чегара ўтиш жойларида божхона ва санитария назорат пунктларини тезкорлик билан жойлаштиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Brexit ҳақидаги хабарлар фонида фунт стерлинг қулаганди.

Мавзуга оид