Жамият | 13:14 / 16.11.2018
43317
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда юк машинаси ЙТҲ оқибатида ёниб кетди, куйган ҳолдаги жасад топилди

Иллюстратив фото

15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг бетон тўсиққа урилиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин ўчириш вақтида “Зил-130” юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид