Технология | 10:47 / 17.11.2018
12425
1 дақиқада ўқилади

Блогер янги iPad Pro’ни қўллари билан иккига букиб ташлади

Фото: YouTube

JerryRigEverything канали муаллифи Apple’дан янгилик - iPad Pro планшети устида синов ўтказди. Гаджет краш-тести бўлган видео унинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Тажрибалар пайтида у планшет юзасини ҳар хил қаттиқликдаги материаллар билан тирнаб, орқа қопқоқда Спайдерменни канцелярия пичоғи билан чизди, шунингдек, экранни зажигалка билан ёқиб кўрди. Энг охирида у гаджетни бармоқлари билан иккига букиб, бу борадаги саъй-ҳаракатни бир варақ қоғозни иккига эгиш билан таққослади.

Apple 30 октябрь куни «рамкасиз» iPad Pro’ни тақдим этди. Планшет Home тугмачасига эга эмас ва блокдан чиқариш учун Face ID юзларни фарқлаш тизими ишлатилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид