Жаҳон | 10:39 / 17.11.2018
5896
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги ёнғинда мингдан зиёд киши бедарак йўқолди

Фото: Terray Sylvester / REUTERS

Калифорния шимолидаги Camp Fire ўрмон ёнғини оқибатида бедарак йўқолган одамлар сони минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Шунингдек, бир сутка ичида ҳалок бўлганлар сони 63 кишидан 71 кишигача етди.

Расмийларнинг умид қилишича, бедарак йўқолганлар орасида ўз яқинлари билан алоқа ўрната олмаётган одамлар ҳам бўлиши мумкин.

Бу ёнғин штат тарихидаги энг ҳалокатли ва вайронакор  ҳодисага айланди. Ёниб кетган ҳудуд ҳажми 560 квадрат километрдан ортиқ, 12 мингдан ортиқ бино ҳамда иншоотлар йўқ бўлди. Тахминан 50 минг одам эвакуация қилинди.

Ёнғин авж олишда давом этяпти, бунга кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво ҳисса қўшмоқда. Баъзи жойларда олов соатига 80 километргача тезликда ҳаракатланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид