Жаҳон | 08:33 / 17.11.2018
16934
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Эронга янги айблов қўяди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти келаси ҳафта Эронни Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенция қоидаларини бузганликда айбламоқчи. Бу ҳақда Associated Press америкалик икки мансабдор шахсга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Вашингтон АҚШ махсус хизматлари маълумотларига асосланиб айблов эълон қилади. Унга кўра, Эронда тақиқланган моддалар ишлаб чиқариш учун объектлар ва асбоб-ускуналар мавжуд.

Шунингдек, Теҳрон томонидан кимёвий қуролнинг ишлатилиши ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ.

Манбалар маълумотига кўра, Трамп маъмурияти Эрон ҳукуматига 19 ноябрь, кейинги душанбада айбловлар қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот давомида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан Эрон туфайли уришиб қолганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид