Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео АҚШни «рус тажовузи» билан курашда Украинанинг дўсти деб атади
АҚШ давлат котиби Майк Помпео стратегик шериклик бўйича Қўшма Штатлар-Украина комиссияси йиғилиши якунлари бўйича Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкинга «рус тажовузкорлиги» билан курашда ёрдам беришни ваъда қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
Унинг сўзларига қараганда, бу нуқтаи назардан Украинада Қўшма Штатлардан кўра яқинроқ дўст йўқдир.
«Жасорат ва қатъият руҳи Россия тажовузкорлиги олдида ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги учун кураш олиб бораётган Украинани тўғри йўлдан олиб бормоқда», - деди Помпео.
Шунингдек, унинг ваъда қилишича, Москва «Минск келишувларига тўлиқ риоя этмагунча ва Қрим устидан назоратни Украинага қайтармагунча», Россия учун «тегишли оқибатлар»ни таъминлашда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон БМТнинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
18:51 / 15.07.2026
Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар тўлади
18:11 / 15.07.2026