Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Дўстлик спартакиадаси» бўлиб ўтяпти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишдаги устувор вазифалари ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ёшларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш мақсадида Республиканинг барча вазирлик, идора ва ташкилотларининг Марказий Кенгашларидаги ёшлар етакчилари аъзолари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда 90 га яқин ташкилотдан 3 мингга яқин ҳаваскор спортчилар футбол, шашка, шахмат, бадминтон ҳамда стол тенниси бўйича ўзаро беллашмоқда.
Жамоалар ўртасида дўстлик ришталари боғланди
Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган спартакиаданинг биринчи босқичи 12 ноябрдан 17 ноябргача вазирлик идора ташкилотларнинг ичида ташкил этилди. Иккинчи босқич эса 17 ноябрдан 19 ноябргача вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўзаро беллашади. 17 ноябрь куни «Миллий» ўйингоҳда мусобақа қатнашчилари футбол, шашка, шахмат, бадминтон ҳамда стол тенниси бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишди. Хусусан, футбол бўйича 87 жамоа баҳс олиб бормоқда. Ҳозирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жамоасига қарши ўйинда ташкилот шарафини муносиб ҳимоя этиб, 13:1 ҳисобида катта ғалабага эришди. Мусобақа ҳамкори Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги эса «Асака» банк ходимларига қарши бўлган ўйинда 4:2 ҳисобида муваффақиятни қўлдан бой берди.
«Вазирлик, идора ва ташкилотлар ўртасидаги дўстлик мусобақалари ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий тарзда спортга жалб қилиш ва ходимлар ўртасида ўзаро дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат», — дейди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошланғич ташкилот етакчиси, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Пўлатов.Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан 5та йўналиш бўйича жами 35 нафар ходим вазирлик шарафи учун кураш олиб бормоқда. Жумладан, футбол йўналишида 15 нафар ходим ўз имкониятини имтиҳон қилиб кўрди. Аммо, афсуски,кучли рақибнинг ўйин кўрсаткичида биз мағлубиятга учрадик. Эртанги ўйинда бугун йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, зафар қозонишга бел боғлаймиз.
Қунт қилинса, спорт билан шуғулланишга ҳам вақт топилади
Футбол жамоалари 15 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро ўйин баҳсини олиб боряпти. Эртанги ўйинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва «Асака» банк ўртасида қизғин беллашув бўлиб ўтади. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарши куч синашади.
«Мусобақанинг биргина футбол йўналишида минг нафарга яқин ҳаваскор спортчилар жам бўлишди. Стол теннисида 250 нафар, шахмат бўйича 200 нафар, шашка бўйича 150 нафар, бадминтон турида 50 нафар иштирокчи соғлом турмуш тарзининг тарафдори сифатида «Дўстлик спартакиадаси»да ташаббус кўрсатмоқда», — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Спорт ва саломатлик бўлими мудири Умид Ражабов.
«Миллий» стадионда ғолиблар тақдирланади
Мусобақаларнинг финал босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими 24 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда ўтказилади. Ғолибларни тақдирлаш маросими доирасида маданий концерт дастури ташкил этилади. Мазкур мусобақанинг финал босқичига ташриф буюриш истагидагилар ихтиёрий тарзда бепул иштирок этишлари мумкин.
«Ёшлар ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақалари менга жуда манзур келди. Сабаби вазирлик идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида оммавий спортнинг ривожланиши қониқарли даражада, деб айтолмайман. Бугун ўз фаолиятимиздан вақт ажратиб, соғлом турмуш учун қадам ташламоқдамиз. Бундан ташқари, мусобақа натижасида вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларининг танишув учрашувлари улар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларига кўприк вазифасини ўтаяпти», – дейди Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Фаррух Юнусов. — Футбол йўналишидаги илк рақибимиз «Агробанк» жамоаси билан ўйинимиз қизиқарли тус олмоқда. Ўйин олди ички ҳаяжонни ҳис қилдик. Чунки банклар ўртасида мунтазам тарзда спорт мусобақалари ўтказилиб келинади. Уларнинг бу борадаги тажрибаси етарлича. 5-гуруҳда иштирок этаётган эканмиз, галдаги рақибимиз ҳам анча кучли жамоа, бу ўйиндаги ғолиблик учун биздан катта тайёргарлик ва пухта ўйин талаб этилади.
«Дўстлик спартакиадаси» каби оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган спорт мусобақалари орқали вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида иқтидорли спортчилар аниқланиб, юртимизда спортнинг ривожланишига замин яратилади.
Шаҳноза Нуруллаева
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021