Германия мудофаа вазири умумевропа армиясини тузиш зарурлигига изоҳ берди
ЕИ ягона армияси инқироз юзага келганида Европа манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш ва Европа кучлари ҳарбий операцияларда иштирок этганида унинг салоҳиятини ошириш учун керак. ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Funke медиагуруҳига берган интервьюсида шу сўзларни айтди.
"Европа фақатгина биргаликда машқ ўтказиш ва яхши қуролланишга эмас, балки бирор инқироз юзага келганида Европа манфаатларини қатъият билан ҳимоя қилишда сиёсий иродага эга бўлиш учун ҳам армияга муҳтож", деди у.
Фон дер Ляйен ягона Европа армияси НАТОга рақобатчи бўлади деб ҳисобламайди.
"НАТО барча европаликлар учун мудофаа масаласида ҳамиша биринчи ўринда бўлади", деди у.
Франция президенти Эмманюэль Макрон 6 ноябрь куни Europe1 радиостанциясига берган интервьюсида Европа ўзининг ягона қуролли кучларини тузиши зарурлигини билдирганди. У шунингдек, Европа иттифоқи Хитой, Россия ва АҚШдан ҳимояланиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024