Жаҳон | 14:40 / 18.11.2018
5774
1 дақиқада ўқилади

Иордания махсус хизмати шоколад кўринишидаги гиёҳванд моддаларни топди

Фото: EPA

Иордания махсус хизмати контрабандачилар Суриядан Иорданияга шоколад кўринишида олиб киришга уринган тўрт миллион дона таблеткадан иборат гиёҳванд моддалар партиясини мусодара қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Қайд этилишича, юк ҳужжатларини чегараолди ҳудудида расмийлаштиришга уринган юк машинаси ҳайдовчиси чегарачиларда шубҳа уйғотган.

Улар юк машинасида тинтув ўтказишган ва шоколад плиткалари ичидан бир неча миллион дона таблетка шаклидаги гиёҳванд моддаларни топишган. Дастлабки маълумотга кўра, юк Иордания орқали бошқа давлатларга олиб ўтилиши лозим бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид