Жаҳон | 17:00 / 18.11.2018
15000
1 дақиқада ўқилади

Москвада мигрантлар орасида жиноятчилик камайганлигининг сабаби айтилди

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Москвада рўйхатдан ўтиш ва патент бериш туфайли мигрантлар орасида жиноятчилик содир этилиши тенг ярмига камайди, деди Москва мэри Сергей Собянин.

"Бугунги кунда 70% гастарбайтерлар рўйхатдан ўтмоқда, патент олмоқда, бармоқ изларини қолдирмоқда, яъни биз уларни кўрамиз ва таниймиз. Бу миграция билан боғлиқ жиноятларнинг сезиларли равишда камайишига олиб келди", деди Собянин "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида.

У Москвада видеокузатув тизими ҳовлилар, уйлар, транспорт тизими, савдо марказлари ва шаҳар кўчаларини қамраб олганини, бу эса полиция иши самарадорлигини оширишини таъкидлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид