Жаҳон | 23:19 / 18.11.2018
4500
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда тропик шторм оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Вьетнамнинг Нячанг шаҳрида “Торажи” тропик тўфони сабабли юзага келган тропик шторм оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.

“Бутун шаҳар бўйлаб кучли ёмғирлар олиб келган вайронгарчиликларни кўриш мумкин”, деб айтган маҳаллий ҳукумат вакили Нгуен Си Кхан.

Табиий офатлар олдини олиш қўмитаси маълумотларига кўра, маҳаллий ресторан деворлари қулаши оқибатида икки киши – ресторан эгаси ва 7 ёшли бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ушбу воқеа оқибатида яна 4 киши жароҳат олган. 

Шаҳар аҳолиси хавфсиз жойларга кўчиб ўтмоқда.

Мавзуга оид