Жамият | 14:19 / 19.11.2018
13416
1 дақиқада ўқилади
Форишда номаълум шахслар чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйини олиб кетишди
Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни Фориш тумани Арнасой ҚФЙ ҳудудида 1 300 бош қўйларни боқиб юрганида таёқ билан уриб, 215 бош қўйини ҳайдаб кетганини билдирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни фуқаролар Д.А., М.Т. ва Т.Ш. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024