Жаҳон | 17:18 / 19.11.2018
4208
2 дақиқада ўқилади

FT: Тереза Мэй - Brexit даврида ягона муносиб етакчи

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй заифлик ва Brexit туфайли танқид қилинганига қарамай, айни пайтда унинг ўрнига ҳеч қандай муқобил вариант йўқ. Бу ҳақда Себастьян Пейн Financial Times саҳифаларида ёзмоқда.

Муаллифнинг таъкидлашича, Европа иттифоқидан чиқиш бўйича музокаралар олиб бориш каби мушкул вазифага дуч келган Мэй, Британия тарихидаги энг қийин пайтлардан бирида чақириқлар билан юзлашди. Бироқ аввалроқ Британия сиёсатида Мэйнинг кейинги етакчилиги ва унинг муддати ҳақида турли гап-сўзлар авж олганди. Пейннинг қайд этишича, «сиёсий пуфакдан» ташқарида Мэй мамлакатни бу оғир даврдан олиб ўтиши мумкин бўлган ягона шахслигига доир фикрлар пайдо бўлди.

Мэйнинг омон қолиш қуроли «ҳеч қандай муқобил йўқ» (ёки TINA) позициясидан иборат, ундан қачонлардир Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэтчер фойдаланган, деб ёзмоқда FT.

Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши муддатига беш ой қолганида, Тереза Мэйнинг Brexit бўйича режаси ягона жиддий вариант ҳисобланади, дейилади материалда. Уни Буюк Британиянинг энг буюк бош вазирларидан бири сифатида эслаб қолишмайди, деб ёзмоқда муаллиф. Бироқ унинг тахтига номзодлар Brexit’нинг энг яхши режасини шакллантиришга бор кучи билан ҳаракат қилаётганида, Консерватив партия Мэйга анча оғир бўлган ишни давом эттириш имконини тақдим этиши лозим, дея хулоса қилади FT.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда Тереза Мэйни ҳокимиятдан четлатиш жараёни бошланиши мумкин экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид