Жамият | 16:16 / 19.11.2018
12319
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларни жуда катта миқдордаги пулга алдаб кетган фирибгар аниқланди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Х. ИИБ га мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У 2014 йил октябрь ойидан 2018 йил октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро Р.С. ўзининг товуқ фермасидаги товуқларни боқиш ва ушбу товуқларни сотиб фойдадан унга ҳам бериб туришини айтиб, ундан 21 500 АҚШ доллари ҳамда умумий қиймати 76 миллион сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини олиб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида Р.С. ушланиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида у ўтган вақт оралиғида яна бир нечта фуқаролардан умумий 30 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб кетганлиги ҳам аниқланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид