Жаҳон | 16:56 / 19.11.2018
11791
3 дақиқада ўқилади

Трамп нега журналистнинг ўлдирилишига кутилмаган муносабатда бўлаётгани айтилди

Фото: Getty Images

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон саудиялик мухолиф журналистнинг ўлдирилиши учун масъуллиги ҳақида далиллар пайдо бўлганидан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия шаҳзодаси жиноятга алоқадор эканини рад этишда давом этяпти, деб ёзади The New York Times.

Бундан олдин, Трамп Саудия етакчиларида Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича «тарихдаги энг ёмон баҳона» борлигини тан олганига қарамай, ўтган ҳафта охирида у Саудия Арабистонини «ҳақиқий ажойиб иттифоқчи», деб мақтади, дея ёзади NYT. Газетанинг таъкидлашича, бу МРБ валиаҳд шаҳзода, Саудия подшоҳлигининг деярли етакчиси Муҳаммад бир Салмон саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришга буйруқ бергани ҳақидаги хулосага келганидан кейин юз берди.

Трампнинг маълум қилишича, қандайдир жазо чораларини қўллашдан аввал, ўз маъмуриятидан ушбу ҳодиса бўйича ҳисоботни кутади. Шунингдек, у ҳисобот эълон қилинишидан аввал унинг жиддийлигини пасайтирмоқда, дея таъкидлайди газета.

Шунингдек, Америка етакчиси Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан энг муҳим далил - МРБга турк ҳукумати топширган аудиоёзувларга катта қизиқиш билдирмади.

Буларнинг бари АҚШ президентига Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқдаги стратегияси - Эрондан Исроил-Фаластин тинч жараёнига қадар асосига айланган, шунингдек, ҳаттоки кўпчилик эришилган келишувлар ўзини оқламаган бўлса-да, Америка қуролининг энг бадавлат харидори бўлмиш валиаҳд шаҳзода нақадар муҳим эканини кўрсатади, деб ёзади газета.

Бундан ташқари, бу вазият Трамп ўз иттифоқчисига қанчалик қатъий таянишга аҳд қилганидан аниқ далолат беради. У ўз разведкаси билан можаро юз бериши эҳтимолига қарамай, ишончига зарар етказиши мумкин бўлган далилларни ҳисобга олишни истамаяпти, деб ёзади NYT. Трампнинг бундай позицияси тобора яккаланиб бораётган Америка янги ташқи сиёсатини ўзида акс эттиради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп саудиялик журналист иши бўйича шов-шувдан норози экани айтилганди.

Мавзуга оид