Ўзбекистон | 17:58 / 20.11.2018
32385
2 дақиқада ўқилади

21 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид