10:03 / 20.11.2018
9205

Бундеслиганинг 20 ёшли тўпурарига даъвогарлар кўпаймоқда

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович Европанинг топ-клублари эътиборида бўлиб турибди.

Немис матбуотидаги хабарларга кўра, «Барселона» скаутлари Миллатлар лигаси доирасидаги Сербия – Қоратоғ учрашуви (2:1) вақтида мезбонларнинг 20 ёшли аъзосини кузатиб боришган. Ўйинда Йович 83-дақиқада захирадан майдонга тушган эди.

Шу билан бирга, Лукага «Ливерпуль»нинг ҳам қизиқиши борлиги айтилмоқда. Аввалроқ «Бавария» ҳам 2019 йил ёзида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши маълум қилинган, Италиядан эса «Наполи» даъвогар сифатида кўрсатилган эди.

Франкфурт клуби 20 ёшли Йовични 2017 йил ёзида «Бенфика»дан ижарага олган. Битим шартида немислар 8 миллион евро тўлаб, сербияликнинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритиш ҳуқуқи борлиги белгиланган. «Айнтрахт» катта эҳтимол билан ёзда шартномадаги ана шу банддан фойдаланиб, ҳужумчини тўла қўлга киритади.

Бундеслиганинг ушбу мавсумида 9 та ўйинда 9 та гол уриб, 2 та самарали пас узатган Лука Йович айни пайтда чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Top