Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи ҳеч қачон ҳарбий иттифоққа айланмайди – Могерини
Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET
Европа Иттифоқи ҳарбий иттифоққа айлантирилмайди. Бундай фикрни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Брюсселдаги матбуот анжуманда умумевропа армияси ташкил этиш имкониятига изоҳ бериш вақтида айтган.
“Европа Иттифоқи ҳеч қачон ҳарбий иттифоққа айланмайди. НАТО билан ҳеч қандай мусобақа йўқ”, деб айтган Могерини.
Унинг айтишича, Европа Иттифоқи Европа армиясини қурмаяпти. “Биз Европа армиясини қурмаяпмиз. Биз минтақа ва дунёда хавфсизликнинг ишончли, фаол “етказиб берувчилари” бўлиш учун инвестиция киритамиз”, деб қўшимча қилган Могерини.
Франция президенти Эмманюэль Макрон 6 ноябрда Европа Иттифоқи ўзини Хитой, Россия ва АҚШдан ҳимоялай олиши учун умумий қуролли кучларини ташкил этиши лозимлигини айтган. Унинг бу таклифини Германия канцлери Ангела Меркель ҳам қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
09:26
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
15:10 / 03.05.2026
ОАВ: Украина ва Евроиттифоқнинг ораси совуқлашди
21:16 / 27.04.2026