Спорт | 01:22 / 20.11.2018
4947
1 дақиқада ўқилади

Новак Жокович биринчи рақамли теннисчи учун рекордни янгилади

Фото: AFP

Сербиялик теннисчи Новак Жокович жорий мавсумни биринчи рақамли теннисчи сифатида якунлади. У бунга 31 ёш 223 кунлигида эришди ва АТР тарихида йил натижаларига кўра энг ёши катта биринчи рақамли теннисчи бўлди.

Сербиялик мавсумни 9045 очко билан якунлади. 2009 йилда рейтинг ислоҳ қилингандан кейин ҳеч бир теннисчи мавсумни юқоридагидан камроқ очко билан якунламаган.

Жокович йил давомида юқори йигирматаликка кирмай ҳамда “Уимблдон”гача бирорта мусобақани ютмай туриб мавсумни биринчи рақамли теннисчи бўлиб тугатган илк теннисчи бўлди.

Жокович бешинчи марта мавсумни биринчи рақамли теннисчи сифатида якунлади. У бу кўрсаткич бўйича афсонавий теннисчилар Рожер Федерер ва Жимми Коннорс билан тенглашиб олди. Бу борада энг яхши натижага Пит Сампрас эга бўлиб, у мавсумни 6 марта етакчи сифатида якунлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид